06:30 / 10.09.2018
4 013

Молдова президенти кортежи юк машинаси билан тўқнашди (видео)

Молдова президенти кортежи юк машинаси билан тўқнашди (видео)
Фото: «Gazeta.ru». Молдова президенти машинаси
Кеча, 9 сентябр куни Молдова президенти Игорь Додон ЙТҲга учради. Унинг кортежидаги иккита автомобил юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида машиналардан бири ағдарилиб кетган, президент ва унинг ўғли кичик лат ейишлар билан кифояланган.

Ҳодиса Кишинёв яқинидаги трассада рўй берган. Қуш боқувчи фабрика юк автомобили олдидаги машиналарни қувиб ўтиш учун йўлнинг тўғрима-тўғри қаторига чиққан ва ўз қаторига қайтишга улгурмай Молдова президентининг кортежига урилган.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, аварияда президентнинг онаси қаттиқ жароҳатланган.

Президент маслаҳатчиси Максим Лебединский ўзининг «Facebook»даги саҳифасида давлат раҳбарининг аҳволи яхши эканини, унга тиббий ёрдам керак бўлмаганини ёзган. Кейинроқ президентнинг ўзи ҳам чиқиш қилиб аҳволи яхши эканини маълум қилган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Молдова президенти кортежи юк машинаси билан тўқнашди (видео)