00:12 / 13.09.2018
5 855

Росгвардия раҳбарининг ўғли ва куёвига тегишли кошоналар (фото, видео)

Росгвардия раҳбарининг ўғли ва куёвига тегишли кошоналар (фото, видео)
Россия Миллий гвардияси раҳбари Виктор Золотовнинг ўғли Роман Золотов Москва вилояти, Одинцовский тумани ҳудудидаги бойлар қишлоғи бўлмиш Барвихада қимматбаҳо тураржойга эгалик қилади. «Новая газета» нашри маълумотига кўра, бу уйнинг нархи 700 миллион рублга баҳоланади. Нашр Золотовлар оиласининг кошонасининг дрон орқали олинган тасвирларини эълон қилди.

Роликдаги тасвирдан кўриш мумкинки, Золотовнинг ўғли хиёбон ўртасидаги ҳашаматли қасрда яшамоқда.

Фото: Новая газета
Бу уйнинг ёнидаги уйлар ҳам ҳашаматда бир-биридан қолишмайди. Шулардан бири Золотовнинг куёви Юрий Чечихинники бўлиб, 2 гектар майдондаги бу сарой баҳоси 1,5 миллиард рублга тенг.

Фото: Новая газета
Нашр маълумотига кўра, «миллиардерлар қишлоғи»даги ҳовлини Золотовнинг 23 ёшли ўғли 2003 йилда олганди. 700 минг кв м майдондаги бу уй 3 йил давомида қурилган.

Фото: Новая газета
Роликда журналистлар бу уйни Золотов ва Навальнийнинг дуэли учун муносиб жой деб аташган.

11 сентябрь куни Россия Миллий гвардияси раҳбари Виктор Золотов Коррупцияга қарши курашиш фонди раҳбари Алексей Навальнийга видеомурожаат йўллаб, уни дуэлга чорлади. Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш фонди август ойи охирида Росгвардияни ҳарбийлар учун маҳсулотларни оширилган нархларда сотиб олиши бўйича тадқиқотларини эълон қилганди.

Бунга жавобан Золотов шундай деди: «Мен сизни жангга чақираман. Рингдами, татамидами, сизга қаер қулай бўлса, ўша жойга. Ҳар қандай майдонда мен сизни бир неча дақиқада ширали котлетга айлантиришга ваъда бераман».

У Навальнийга мурожаатида бизнес билан шуғулланиб, бойлик орттирганини айтади. Аммо у аслида 30 йилдан ортиқ вақт давомида фақат давлат органларида ишлаган. 1990 йилдан 2000 йилга қадар Россия Федерацияси давлат қўриқлов хизматида турли лавозимларда фаолият юритган Золотов 2000-2013 йиллар давомида Россия президенти Владимир Путиннинг хавфсизлик хизмати бошлиғи бўлган. У 2013 йилдан бошлаб Россия ИИВ ички қўшинлари бош қўмондони ўринбосари бўлади, 2014 йилнинг майида Ички ишлар вазири ўринбосари - ИИВ ички қўшинлари бош қўмондонига айланади. 2016 йилнинг апрелида эса Миллий гвардия қўшинлари Федерал хизмати директори этиб тайинланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Росгвардия раҳбарининг ўғли ва куёвига тегишли кошоналар (фото, видео)