Хитойлик рассомнинг сурати 65,2 миллион АҚШ долларига сотилди

1 дақиқа ўқиш4.8K
Хитойлик рассомнинг сурати 65,2 миллион АҚШ долларига сотилди
Абстракт йўналишида ижод қилувчи хитойлик рассом Чжао Уцзининг «Июнь-октябрь 1985» сурати Гонконгда бўлиб ўтган кимошди савдосида 65,2 млн АҚШ долларига сотилган. Бу тўғрисида "Sotheby's" аукцион уйида 30 сентябрь куни кимошди савдосини ўтказган ташкилотчилар хабар берган.

Бу осиёлик рассомлар асарига нисбатан рекорд кўрсаткич бўлиб, картина мойбўёқда ишланган. "Июнь-октябрь 1985" полотно-триптихи расм номида кўрсатилган даврда ишланган, эни 10 метр, бўйи 2,8 метр бўлиб, Сингапурдаги "Raffles City" иншоотлари комплексининг асосий биноси фойесини безаган.

Расм пистоқи-сиёҳранглардан фойдаланиб, ноанъанавий усулда, ғарб абстрактционистларига хос йўналишда ишланган. Бу Чжао Уцзининг ўзигагина хосдир.

Ташкилотчилар расмни 45 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлишган, бироқ кимошди савдосида унинг нархи анча ошган. Харидорнинг номи эълон қилинмаяпти.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?