Скрипаль Россияда жуда юқори даражадаги "коррупция схемаси" ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш4.6K
Скрипаль Россияда жуда юқори даражадаги "коррупция схемаси" ҳақида гапирди
Заҳарли модда ёрдамида ўлдирилмоқчи бўлинган ГРУ собиқ ходими Сергей Скрипаль Британия разведкасига 1990-йиллардаги коррупция схемаси ҳақида маълумот берган, унда ФХХ собиқ раҳбари, Россия Хавфсизлик кенгашининг ҳозирги котиби Николай Патрушев ҳақида сўз юритилган. Бу ҳақда «Би-би-си» журналисти Марк Урбаннинг китобида айтилади, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

Скрипалнинг ўтган йил Урбан билан суҳбатда маълум қилишича, Россия ҳукуматидаги жуда юқори мансабдор шахслар ўртасидаги коррупция ҳолатлари бўйича маълумотлар «жуда жиддий» бўлган. Собиқ жосуснинг билдиришича, денгиз зобитларидан бири Россия ташқи разведкасига ишлаган ва, худди ўзи каби, Ғарбга маълумот бериш чоғида ушланган. 2004 йилда, Россия махсус хизматлари томонидан сўроқ қилингандан сўнг, зобит ҳарбий госпиталда ўлик ҳолда топилган. Расмий равишда унинг ўлими ўз жонига қасд қилиш, деб айтилган, аммо унинг қўлида бир неча бармоқлари бўлмаган, дейилади китобда. Британия разведка хизматларининг фикрича, Скрипаль шундай тақдирдан қочишга муваффақ бўлди, сабаби сўроқларда Патрушевга олиб борадиган коррупция схемаси ҳақида айтмаган.

Урбаннинг ёзишича, Скрипаль СССРнинг парчаланишидан хафа бўлган ва Россия Федерациясига хизмат қилишни хоҳламаган. Аммо ГРУ малакали мутахассисга муҳтож бўлган, шунинг учун 1992 йилда унинг истеъфоси қабул қилинмаган ва Мадриддаги ишга юборилган. Тўрт йил ўтгач Скрипаль Британиянинг MI6 разведка хизматига Мадриддаги ГРУ қароргоҳида рўй берган тизимли порахўрлик ҳақида маълумот топширади. Унинг сўзларига кўра, зобитлар харид қилинган нарсалар учун ортиқча пул тўлашган ва қатор харажатларни шунчаки ўйлаб топишган, улуш эса унвон бўйича юқори турувчиларга берилган.

Урбаннинг «Скрипаль иши: россиялик жосус ҳаёти ва деярли ўлими» китоби Қўшма Штатларда 2 октябрь, сешанба куни чиқарилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?