Сўқир ва қўлсиз икки дўстнинг мислсиз матонати ҳақида (фото)

1 дақиқа ўқиш5.6K
Сўқир ва қўлсиз икки дўстнинг мислсиз матонати ҳақида (фото)
Савоб иш қилмаслик учун ҳеч бир баҳона сабаб бўлолмаса керак. Кўзи кўр Дзя Хайся ҳамда унинг қўлсиз дўсти Дзя Венчи ўн икки йил ичида саҳрога ўхшаш жойни ажойиб дарахтзорга айлантиришга муваффақ бўлишди. Бу икки дўст ёш бўлмаса ҳам, баъзи бир юмушларни ўзлари мустақил бажара олишмаса ҳам — улар биргаликда ҳақиқий кучга айланишди.
Сўқир ва қўлсиз икки дўстнинг мислсиз матонати ҳақида (фото)
Эллик уч ёшли Хайся чап кўзида катаракта билан туғилган. 2000 йили эса бахтсиз ҳодиса туфайли ўнг кўзи ҳам кўрмай қолди. Тенгдоши Венчи эса уч ёшида иккала қўлидан айрилган. Шубҳасиз, уларнинг ҳар иккиси иш топишга қаттиқ қийналишган. Лекин жамиятга фойдали инсон бўлиш истаги уларни бўш келмасликка ундади. Иккала дўст ўзлари яшайдиган қишлоқ яқинидаги саккиз акр бўш ерни биргаликда кўкаламзорга айлантиришга қарор қилишди. Улар яқин-атрофдаги ернинг иқлимини яхшилабгина қолмай, қишлоқни баҳорги селдан ҳимоя қилишни ҳам ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишади.
Сўқир ва қўлсиз икки дўстнинг мислсиз матонати ҳақида (фото)
Ҳар куни дўстлар соат 7:00 дан уйғониб, ишга келишади. Дўкондан кўчат сотиб олишга пуллари бўлмагани учун Хайся ва Венчи қаламчаларни ўзлари ўстиришади. Бир неча йил ичида улар ҳамма ишни биргаликда бажаришга ўрганиб қолишди: Хайся Венчининг елкасига қўлини қўйиб ҳаракатланади. Кўчат етиштириш учун қаламчаларни Хайся дарахтга тирмашиб олади. Венчи бўлса қаламчаларни ўстириб, доимо сув қўйиб туради. Хайся эса униб чиққан кўчатларни экади. Мана шундай аҳилликдаги меҳнат ортидан улар ўн икки йил давомида 10 000 дан зиёд дарахт экишга муваффақ бўлишди. Умуман олганда, бу соғлом инсон учун ҳам жуда катта ютуқ.
Сўқир ва қўлсиз икки дўстнинг мислсиз матонати ҳақида (фото)
Уларнинг бу иши Хитой янгиликларида намойиш этилгач, ногирон дўстлар бутун мамлакатга машҳур бўлиб кетди. Хайся ва Венчи юртдошларидан кўп далда ҳамда ёрдам олишди. Номини сир сақлашни истаган бир саховатпеша уларнинг ҳар иккиси учун бутун умрлик нафақа ажратилиши учун хайрия маблағини ўтказиб берди. Кимдир эса Хайсяга чап кўзини даволатиш учун жарроҳлик амалиётини ўтказишни таклиф этибди. Айни дамда бу икковлон ҳамон савобли ишлар қилиш билан банд.
Сўқир ва қўлсиз икки дўстнинг мислсиз матонати ҳақида (фото)
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?