Россия Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда Пентагон лабораторияси ташкил этилгани ҳақида хабар берди

1 дақиқа ўқиш4.6K
Россия Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда Пентагон лабораторияси ташкил этилгани ҳақида хабар берди
Украина, Озарбойжон ва Ўзбекистонда Пентагон назорати остидаги лабораторияларни реконструкция қилиш давом этмоқда, деб хабар берди РФ Қуролли кучларининг радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов. Бу ҳақда "Кун" нашри маълум қилди.

«Лугар маркази АҚШнинг кенг қамровли ҳарбий-биологик дастурининг кичик элементидир. Россияга яқин ҳудудларда фаоллик кучайтирилди, бу ерларда ҳам Пентагон назоратидаги лабораториялар фаолият юритмоқда. Украина, Озарбойжон ва Ўзбекистонда лаборатория корпусларини реконструкция қилиш давом этмоқда», - деди у.

Кирилловнинг сўзларига кўра, улар фаолиятининг устувор йўналиши - юқумли касалликлар ҳақида маълумот йиғиш ва патоген микроорганизмлар штаммларига эга бўлган, шу жумладан, антибиотикларга чидамли ҳамда вакциналар ҳимоя таъсирини узайтирувчи миллий коллекцияларни олиб чиқишдир.

Аввалроқ, Грузия давлат хавфсизлиги вазири Игорь Гиоргадзе Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ президенти Дональд Трампга Ричард Лугар номидаги лаборатория фаолиятини текшириш илтимоси билан мурожаат қилгани ҳақида хабар берганди. И.Гиоргадзенинг билдиришича, одамларда ўлим билан якун топиши мумкин бўлган тажрибалар ўтказади. Гиоргадзе 2015 йил декабрда лабораторияда С гепатитидан даволаниш вақтида 30 нафар одам ҳалок бўлгани ҳақида маълумотларни келтирган. 2016 йил апрель ва август ойларида, мос равишда, 30 ва 13 киши вафот этган бўлса, «ўлим сабаби» устунида «номаълум», дея кўрсатилган, аммо сабаблар текширувдан ўтказилмаган. Унинг сўзларига кўра, исмлар аниқланмаган, фақат улар туғилган сана ва жинслари бўлган рақамлар берилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?