07:01 / 07.10.2018
2 406

Америкалик эркак 30 йил давомида 100 минг долларлик метеоритни эшигига тираб келган

Америкалик эркак 30 йил давомида 100 минг долларлик метеоритни эшигига тираб келган
Фото: «РИА Новости»
АҚШнинг Мичиган штатида яшовчи эркак 30 йил давомида эшигига нархи 100 минг долларга тенг бўлган 10 килограммли метеоритни тираб келган. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб "Дарё" хабар берди.

Гранд-Рапидс шаҳрида яшовчи эркак ўзининг уйида 10 йил яшаган Мону Сиберску университети геологидан тошни текшириб кўришни сўраган. Геолог тошнинг вазни 10 килограмм ва ўлчами бўйича Мичиганда топилган олтинчи метеорит эканлигини аниқлаган. Эксперт топилманинг потенциал нархини ҳам аниқлаган.

Метеорит эгасининг айтишича, у тошни 1988 йилда сотиб олган ферма билан бирга олган. Собиқ хўжайин тошдан сарой эшигига тираб қўйиш учун фойдаланган, бунда у тошнинг метеорит эканлигини билган. Фермер метеорит ферма ҳудудига 1930 йилларда тушганини айтиб берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)