08:34 / 21.10.2018
5 715

Каъбани гўшт билан тавоф қилган аскар

Каъбани гўшт билан тавоф қилган аскар
Икки Ҳарамнинг Усмонли идораси даврида ошпаз бўлиб ишлаган киши, овқат пишириш учун гўшт тугаганини идора бошлиғига айтди. Шу сабабли бошлиқ, гўшт олиб келиш учун бир аскарга буйруқ берди.

Аскар гўштни олиб қайтаётган вақтда, Каъбани тавофдан холи эканлигини кўриб, ўз-ўзига:

-“Каъбани тавоф қилиб, ундан сўнгра идорага қайтсам, деди. Каъбани тавоф қилиб бўлгач, идора томон йўлга тушди.

Бошлиқнинг олдига бориб, гўшт олиб келганини хабарини берди. Бошлиқ эса гўштни ошпазга обориб топширишни буюрди.

Ошпаз гўштни пишириш учун қозонга солиб, бошқа нарсага машғул бўлди. Бироз вақтдан кейин гўштдан хабар олиш учун келган ошпаз, гўштни ҳали ҳам хом эканлиги кўрди. Қозоннинг тагидаги оловини кучайтириб яна кетди. Бироз ўтиб қайтиб келиб гўштга қараса, аввал қандай қўйган бўлса яна шундайлигича турганини кўрди.

Аскарлардан яна ҳам кўпроқ ўтин олиб келишини сўради ва оловни яна ҳам кучайтирди. Орадан озроқ вақт ўтиб, ошпаз гўштга такрор қараганида, гўшт ҳали ҳам қип-қизил ва шунча вақт қозонда пиширилганига қарамасдан озгина бўлса ҳам пишиш аломати йўқ эканлигини кўрди.

Бошлиққа бўлган ҳолатдан хабар берган ошпаз, қозон бошига келди. Бошлиқ бўлинмадаги барча аскарларни тўплаб, гўштни ким олиб келганини сўради. Гўштни олиб келган аскар, бир қадам олдингга чиқди. Бошлиқ:

- Қани гапир. Бу гўштни кимдан, қаердан ва қандай қилиб олдинг? деди. Аскар, гўштни ҳар доим оладиган жойимдан, таниш қассобдан олдим. Фақат Ҳарам олдидан ўтиб кетаётиб, Каъба танҳо эканлигини кўриб, қўйнимдаги гўшт билан тавоф қилдим. Ундан сўнгра Мақоми Иброҳим алайҳиссаломда икки ракат намоз ўқиб келдим, деди.

Бошлиқ тўсатдан бўкириб йиғлай бошлади...

Бўлинмага қайтаётиб бўкириб бўкириб йиғлаб:

-Кўряпсизларми?

Kаъбани тавоф қилган ҳаттоки бир жонсиз гўшт парчасини, Жаноби Ҳақ оловда ёқмади! Инсонни қандай қилиб ёқсин, деб йиғлар эди.

У ерда тўпланганнинг барчаси кўз ёшларига чўмган ҳолда, "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" ни айтишар эди.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Каъбани гўшт билан тавоф қилган аскар