724 минг долларлик кўприк очилиш маросими пайтида қулашига бир баҳя қолди

724 минг долларлик кўприк очилиш маросими пайтида қулашига бир баҳя қолди

Индонезияда янги қурилган осма кўприкнинг очилиш маросими кутилмаган воқеа билан якунланишига сал қолди.

Ҳодиса Пангандарон округидаги Маргачинта қишлоғида юз берди. Қурилишига тахминан 724 минг доллар сарфланган “Pongpet” осма кўприги расман очилаётган вақтда хавфли ҳолат кузатилди.

Маросимда маҳаллий ҳокимият вакиллари, ҳарбийлар ҳамда бошқа меҳмонлар иштирок этган. Бир пайтнинг ўзида ўнлаб одамлар узунлиги қарийб 60 метр бўлган кўприк устига чиқди.

Шу вақтда кўприкнинг таянч троси маҳкамланган жойидан чиқиб кетиб, иншоот бир томонга кескин оғди. Кутилмаган ҳолат кўприк устидагилар орасида саросимага сабаб бўлди.

Одамлар дарҳол кўприкдан тушишга ҳаракат қилди. Шошилинч пайтида бир неча киши йиқилиб, енгил тан жароҳати олган.

Маълум қилинишича, кўприкнинг асосий таянч конструкцияси шикастланмагани сабабли иншоот бутунлай қулаган эмас.

Қимматга қурилган кўприкнинг ҳали тўлиқ фойдаланишга топширилмасиданоқ шундай ҳолатга келиб қолгани эса ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар