00:08 / 23.10.2018
2 651

Ким Чен Ин ҳашаматли буюмларга 640 млн доллар сарфлади

Ким Чен Ин ҳашаматли буюмларга 640 млн доллар сарфлади
Жанубий Корея парламенти депутати Юн Сан Хеннинг айтишича, 2017 йилда Шимолий Корея санкцияларга қарамай 640 миллион долларлик ҳашаматли буюмлар сотиб олган. Бу ҳақда Reuters'га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Хеннинг сўзларига кўра, ушбу харидларга Хитойдан импорт умумий ҳажмининг 17,8 фоизи тўғри келади. У 3,7 млрд долларни ташкил қилади.

«Ким Чен Ин Хитой ва бошқа мамлакатларда гидросамолёт, қимматбаҳо мусиқа асбоблари, энг сўнгги телевизор тизимлари, автомобиллар, спиртли ичимликлар, соатлар, мўйнали маҳсулотларни сотиб олган», - дея таъкидлаб ўтди Хен.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу харидларнинг аксарияти КХДР элитаси учун совғалар ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин ҳашаматли буюмларга 640 млн доллар сарфлади