16:00 / 25.10.2018
4 290

Россиянинг энг "ичувчи" шаҳарлари аниқланди

Россиянинг энг "ичувчи" шаҳарлари аниқланди
Zoom Market агентлиги 2018 йилнинг октябрида ўтказган маркетинг изланишида Россиянинг энг кўп алкоголли ичимликлар истеъмол қилувчи 25 та шаҳарлари аниқланган, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Улар орасида биринчи ўринларда – Саратов, Ханты-Мансийск ва Пермь шаҳарлари. Энг сўнгги 23, 24, 25 ўринларда эса – Владивосток, Нижний Новгород ва Қозон шаҳарларидир.

Шунингдек, Челябинск - 8, Санкт-Петербург - 11, Москва - 16, Екатеринбург - 19, Волгоград - 20 ўринларни эгаллаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россияда сўнгги йилларда алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш сезиларли даражада камайиб, аҳоли умр давомийлиги ўсиб бормоқда.

Хусусан, Россия соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, охирги 5 йил ичида алкогол истеъмоли салкам ярим баравар камайган.

“Ўтган беш йил ичида алкогол истеъмол миқдорини 40 %дан ортиқ камайтиришга, тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиш, катталар орасида 22 %га, ўсмирлар орасида – 2,5 бараварга камайди”, - деди Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова.

Вазир айтишига қараганда, ушбу давр мобайнида аҳолининг ўртача ёши Россия тарихида энг юқори даражага етган. Хусусан, Эркаклар ўртача умр давомийлиги 72,7 ёшга, аёллар – 77,6 ёшга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг энг "ичувчи" шаҳарлари аниқланди