Дунёга машҳур бўлган Италиядаги мовий кўл ғойиб бўлди

Дунёга машҳур бўлган Италиядаги мовий кўл ғойиб бўлди
Италия Альпларида шоирлар томонидан мадҳ этилган Мовий кўл ёки Lago Azzurro ғойиб бўлди. Буни кўл суратларини олишга қарор қилган фотограф Марко Пульезе пайқади ва бу ҳақда Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz нашри.

Фотограф таққослаш учун 2017 ва 2018 йиллардаги суратларни саҳифасига жойлади. Ҳозирда Lago Azzurro кўлида умуман сув қолмаган, унинг тубида эса фақат лой изларини кўриш мумкин.
Дунёга машҳур бўлган Италиядаги мовий кўл ғойиб бўлди
«Кимдир бу ҳақда ҳали ўйламаётган бўлса, сувни бекорга сарфламаслик ҳақида бош қотиришни бошлаш керакдир», — деб ёзди Марко Пульезе.

2005 ва 2006 йилларда ҳам Мовий кўл қуриб қолган эди. 2007 йилнинг ёзида уни сунъий тўлдириш бўйича биринчи операциядан сўнг кўл табиий йўл билан тўла бошлаган эди. Энди Lago Azzurro’ни яна қутқариш керак кўринади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар