20:39 / 31.10.2018
2 334

«Лестер» хўжайини вертолётининг ҳалокатга учраши видеоси пайдо бўлди

«Лестер» хўжайини вертолётининг ҳалокатга учраши видеоси пайдо бўлди
Интернетда “Лестер” клуби стадиони ёнида клуб хўжайини Вичай Сриваддханапрабха вертолётининг қулаши видеоси пайдо бўлди. Видеода вертолёт стадиондан ҳавога кўтарилаётгани, сўнгра ўз ўқи атрофида айланиб, стадион ортига қулагани тасвирланган.

Воқеа Англия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Лестер Сити” – “Вест Хэм Юнайтед” учрашувидан кейин юз берган.

Маълум қилинишича, авиаҳалокатда Сриваддханапрабхадан ташқари унинг қизи, икки учувчи ва яна бир йўловчи ҳалок бўлган.

Фожиа сабабли “Лестер”нинг “Саутгемптон” ва “Фейеноорд” билан ўйинлари бошқа санага кўчирилган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » «Лестер» хўжайини вертолётининг ҳалокатга учраши видеоси пайдо бўлди