date
views 2 757

Мишел Обама ёзган мемуарлари учун 60 миллион доллар гонорар оладиган бўлди

Мишел Обама ёзган мемуарлари учун 60 миллион доллар гонорар оладиган бўлди
“Penguin Random House” нашриёти Обамаларга 60 млн доллар гонорар тўлайдиган бўлди.

АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишел Обаманинг “Becoming” асарининг расмий релизи эълон қилинмай туриб, бу мемуар Американинг “Amazon” бестселлерлари рўйхатида энг юқори ўринни эгаллади.

Шунга кўра, “Penguin Random House” нашриёти Обамалар оиласи билан иккита китоб учун шартнома имзолаган.

Шартномага мувофиқ, Мишел Обама мемуарининг иккинчи қисмини АҚШ экс-президенти Барак Обаманинг ўзи ёзади. Барак Обаманинг бу китобида ўзининг мамлакат 44-президенти сифатида ўтказган даври ҳақида муфассал маълумот бериши кутилмоқда.

Обамалар мазкур мемуарларга берилган гонорар маблағларини хайрия ишларига йўналтиришларини билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мишел Обама ёзган мемуарлари учун 60 миллион доллар гонорар оладиган бўлди