Обама нега ўзга сайёраликлар сири яширин қолмаслигини айтди?

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ўзга сайёраликлар мавзусидаги фикрлари билан яна эътибор марказига тушди.
Унинг айтишича, агар ҳукуматда ҳақиқатан ҳам ўзга сайёраликларга оид махфий далиллар бўлганида, бу маълумот аллақачон оммага тарқалган бўлар эди.
Обама Вашингтонда махфий маълумотларни тўлиқ яшириб қолиш тизими кучли эмаслигини таъкидлади.
У бу ҳақда ҳазил аралаш фикр билдириб, “Қасам ичаман, қўриқчилардан бири аллақачон ўзга сайёралик билан селфи қилиб, уни кимгадир юборган бўларди”, деди.
Собиқ президент йил бошидаги подкастлардан бирида ҳам шу мавзуда фикр билдирган эди.
У ўзга сайёраликлар мавжуд бўлиши мумкинлигини инкор этмаган, аммо уларнинг Ерга келганига ишонмаслигини айтган.
Шунингдек, Обама машҳур “51-ҳудуд” ҳақидаги миш-мишларга ҳам муносабат билдирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!