07:57 / 21.11.2018
5 301

Тожикистонда 1 кг келадиган анор нави етиштирилди

Тожикистонда 1 кг келадиган анор нави етиштирилди
Тожикистоннинг Дарвоз тумани Рузвайи қишлоғида анорнинг янги тури – вазни 1 кг чиқувчи ҳосили етиштирилди. Мазкур мева Рузвайи қишлоғида яшовчи боғбон Раҳмиддин Нажмиддиновнинг боғида пайвандлаш йўли билан яратилди.

Боғбон 20 йилдан буён цитрус мевалар етиштириш билан шуғулланади.

Унинг қайд этишича, анорнинг "Карон" номли бу нави ширин донали бўлиб, шифобахш хусусияти билан ажралиб туради. “Карон” анори буйрак билан боғлиқ касалликларни даволашда жуда фойдали.

“Аввал сабзавот етиштириш билан шуғулланганман. Кейинчалик 1,5 гектар ерни анорзорга айлантирдим. Ҳозир 5-6 туп анор меваси билан рўзғорга керакли маҳсулотларни сотиб олишга қурбим етади”, – дейди боғбон.

Дарвоз Тоғли Бадахшон Мухтор вилоятининг субтропик мевалар етиштириш учун қулай иқлимга эга бўлган ягона туманидир. Туман боғбонлари узоқ йиллардан буён Помир биология институти билан ҳамкорликда лимон, анор, анжир ва хурмо каби мевалар парвариши билан шуғулланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда 1 кг келадиган анор нави етиштирилди