21:50 / 28.11.2018
3 580

Назарбоев ҳаётдан нолишни яхши кўрадиган қозоғистонликларга қабристонга боришни маслаҳат берди

Назарбоев ҳаётдан нолишни яхши кўрадиган қозоғистонликларга қабристонга боришни маслаҳат берди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳаётдан нолишни яхши кўрадиган фуқароларга қабристонга боришни маслаҳат берди. Бу ҳақда у 28 ноябрь куни Остонадаги VIII Фуқаролик форумида сўзлаган нутқида айтди.

Республика раҳбарининг сўзларига кўра, у ҳаётий қийинчиликлар ёки жисмоний камчиликларга қарамай, таслим бўлмайдиган, ривожланишда давом этадиган одамлардан илҳомланади.

«Биз тез-тез ҳаётдан шикоят қиламиз: у етмаяпти, бу етмаяпти. Агар ҳаёт ҳақиқатдан ҳам оғирлашса, касалхоналарга бориб кўринг. Қабристонга бориб кўринг. У ерда ётганлар сендан кўра ёмонроқ. Биз эса қўл-оёқларимиз бўлиб туриб, сочимизни юламиз: «Қанчалик ҳаммаси оғирлашиб кетди». Бу нотўғри. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўзингизни қўлга олиб, ишланг. Ёшлар бунга ўрганиши керак», - дея таъкидлаб ўтди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев ҳаётдан нолишни яхши кўрадиган қозоғистонликларга қабристонга боришни маслаҳат берди