18:44 / 11.12.2018
5 854

Қозоғистондаги ўртача ойлик иш ҳақи маълум бўлди

Қозоғистондаги ўртача ойлик иш ҳақи маълум бўлди
Қозоғистонда 11 ой мобайнида ўртача ойлик иш ҳақи 159,5 минг тенгегача етди. Бу ҳақда миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменов ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kun.uz.

Қозоғистон МИВ раҳбарининг сўзларига кўра, 2018 йил бошидан бери 468,6 минг киши иш билан таъминланган.

«Октябр ойида ишсизлик даражаси 4,8 фоизгача тушди. Ойлик иш ҳақи динамик тарзда ўсиб бормоқда. Январь-октябр ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 159,5 минг тенгегача ўсди. Ҳисоб-китобларга кўра, реал равишда 2,2 фоизга ошди», - деди Сулейменов.

Вазир маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида реал пул даромадлари 3,4 фоизга ошган.

«Декабрь ЯИМ ойлик тузилмасида сезиларли улушга эга бўлгани инобатга олиниб, давлат ва маҳаллий ижро этувчи органлар инвестиция лойиҳаларининг ишлаши ҳамда натижалари сифатли ҳужжатлаштирилишини таъминлаши керак. Айниқса, бу давлат харидлари ва қурилиш соҳаларига алоқадор», - дея қўшимча қилди Тимур Сулейменов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи маълум қилинганди.

2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 684,5 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистондаги ўртача ойлик иш ҳақи маълум бўлди