09:23 / 08.01.2019
3 661

Туркия президенти Сурияда ИШИД устидан ғалаба ҳақида эълон қилди

Туркия президенти Сурияда ИШИД устидан ғалаба ҳақида эълон қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Сурияда ИШИД террорчилари ҳарбий жиҳатдан мағлуб этилди. Бу ҳақда у New York Times учун мақоласида ёзган.

Туркия етакчисининг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳақида ўз вақтида эълон қилди, аммо бу «Қўшма Штатлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун шериклар билан режалаштирилиши ва амалга оширилиши керак».

Эрдўғаннинг таъкидлашича, 2016 йилда Туркия ИШИДга қарши курашиш учун Сурияда ер усти қўшинларини биринчи бўлиб жойлаштирган.

«Ҳарбий жиҳатдан ИШИД деб аталувчи гуруҳ Сурияда мағлубиятга учратилди. Шунга қарамай, биз баъзи ташқи кучлар ташкилот қолган қисмини мамлакат ички ишларига аралашиш учун сабаб сифатида ишлатиши мумкинлигидан ташвишдамиз», - дея қайд этиб ўтди Туркия президенти.

Унинг маълум қилишича, Анқара радикализация сабабларини бартараф этиш учун «кенг қамровли стратегия»ни таклиф этади.
Шунингдек, Ражаб Тоййиб Эрдўған The New York Times учун мақоласида Анқаранинг Суриядаги вазиятга ечим топиш бўйича режаси ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, Туркия радикализация сабабларини бартараф этишга қаратилган кенг кўламли стратегия таклиф қилади, бунинг учун «Сурия жамиятининг барча қатламлари жангчиларидан» иборат турли «барқарорлик кучлари» яратилади.

Шунингдек, Анқаранинг режасида ҳозирда ИШИД террорчилари томонидан назорат қилинадиган ҳудудларда маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ташкил этиш назарда тутилган.

«Террорчилик гуруҳлари билан алоқага эга бўлмаган шахслар маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида ўз жамоалари вакили сифатида иштирок эта оладилар», - дея қўшимча қилиб ўтди Эрдўған. Унинг таъкидлашича, асосан курдлар яшовчи ҳудудлардан курдлар жамоати делегатлари иштирок этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия президенти Сурияда ИШИД устидан ғалаба ҳақида эълон қилди