10:58 / 11.01.2019
4 237

Хитойлик қиз эркаклар овозини эшита олмайдиган бўлиб қолди

Хитойлик қиз эркаклар овозини эшита олмайдиган бўлиб қолди
Шу йил январ ойининг биринчи кунларида Хитойнинг Фуцзянь вилояти Сямын шаҳрида яшовчи Чен фамилияли қиз қулоқлари ичида чийиллашга ўхшаш товушлар жаранглаётганини пайқади. Бундан ташқари, кўнгли айний бошлади. Қиз эртага ўтиб кетар деди-ю, кечқурун ухлашга ётди. Афсуски, эрталаб ҳам ижобий ўзгариш юз бермади. Аксинча, у севган йигити гапирганда овозини умуман эшитмас бўлди. Азбаройи қўрқиб кетган қиз зудлик билан клиникага жўнади. Қарангки, клиникада яна бир кутилмаган ҳодиса содир бўлди. У аёллар гапирса жуда яхши эшитарди. Аммо эркаклар товушини негадир эшита олмасди.

Отоларинголог Сяоцин (Xiaoqing) қизни текшириб кўриб, қулоқлари паст частотали товушларни эшитиш имконидан маҳрум бўлганини тахмин қилди. Яна шуни айтдики, бундай ҳаётда кам учрайдиган хасталик кам ухлаш, кўп асабийлашиш, доимий тарзда тонусда яшаш оқибатида юзага келаркан. Қулоқлар бу қадар жиддий зўриқишларни кўтара олмас экан.

Врач қизга керакли дориларни ёзиб берди. Умид қилдики, бир курс шу дориларни ичса, бу қизалоқ албатта эркаклар овозини яна бемалол эшитадиган бўлади.

Олимларнинг айтишига қараганда, бу хасталик кундалик ҳаётда жуда кам учрайди. Тахминан 13 минг бемордан биттаси шундай аҳволга тушиб, ё юқори, ё паст частотали товушларни эшитиш имконидан маҳрум бўлади. Энг даҳшатлиси, хасталикни аниқлашнинг ўзи жуда мушкул.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик қиз эркаклар овозини эшита олмайдиган бўлиб қолди