21:25 / 13.01.2019
3 793

Белоруссия мухолифатчилари Россия телеканаллари намойиши тўхтатилишини талаб қилмоқда

Белоруссия мухолифатчилари Россия телеканаллари намойиши тўхтатилишини талаб қилмоқда
Белоруссиядаги «Белоруссия халқ фронти» мухолифатчи партияси вакиллари 2019 йилни мамлакатда белорус тили йили деб эълон қилди. Бундан унумли фойдаланган ҳолда улар мамлакат ичкарисида асосан белорус тилида гапиришни барчадан талаб қилмоқда.

Журналистлардан эса Россия ҳақида ахборотлар тарқатиш бас қилинишини талаб қилишган. Уларнинг айтишича, Белоруссия ичкарисида Россия телеканаллари ўрнини ё маҳаллий, ё Европа телеканаллари эгаллаши керак эмиш. Бундан ташқари, таълим соҳасида ҳам фақат давлат тили ҳукм суриши шарт экан.

— Россия телеканаллари икки давлатни бир-бирига ёвлаштириш учун хизмат қиляпти, — дейишди мухолифатчилар. — Бундай телеканалларни йўқ қилиш керак. Уларнинг бизга кераги йўқ…

Мухолифатчилар яна шуни таъкидладики, белорусларнинг кўпчилиги аллақачон Россия телеканалларинигина томоша қилишга, ўзаро рус тилидагина мулоқот қилишга одатланишган. Агар аҳвол шундай давом этадиган бўлса, Россия танклари бир кун мамлакатга кириб келади-ю, русча гапирмайдиганларни қира бошлайди. Русча гапирганларни эса ҳимоя қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Белоруссия мухолифатчилари Россия телеканаллари намойиши тўхтатилишини талаб қилмоқда