18:17 / 29.01.2019
4 382

Фаластин ҳукумати расман истеъфо берди

Фаластин ҳукумати расман истеъфо берди
Қароргоҳи Рамаллоҳ шаҳрида бўлган Фаластин ҳукумати расман истеъфо берди. Бу ҳақда Asharq Al-Awsat газетаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Фаластин бош вазири Рами Ҳамдалла бошчилигидаги маҳкама тўлиқ таркибда расман истеъфога чиққан.
Ҳукуматнинг барча аъзолари янги маҳкама шакллангунига қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этишади.

Аввалроқ мамлакат президенти бошчилигидаги ФАТҲ ҳаракати марказий қўмитаси Фаластин озодлик ташкилотининг барча фракцияларини ўз ичига олган янги ҳукуматни шакллантиришни тавсия қилганди.

Бош вазирнинг расмий вакили Юсуф ал Маҳмуднинг айтишича, "бош вазир маҳкамани Аббос ихтиёрига топширган".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фаластин ҳукумати расман истеъфо берди