Путиннинг матбуот котибининг рафиқасида Швейцария банкида ҳисоб рақами борлиги аниқланди

1 дақиқа ўқиш5.2K
Путиннинг матбуот котибининг рафиқасида Швейцария банкида ҳисоб рақами борлиги аниқланди
Фото: «ТАСС»
Россиялик спортчи Татьяна Навка, президент матбуот котиби Дмитрий Песков билан турмуш қургач, Banque Internationale à Luxembourg Швейцария филиалида ҳисобини сақлаб қолган бўлиши мумкин, дея хабар беради «Daryo».

Чет элда ҳисоб рақам юритиш эса Россия қонунларига зид.

«Досье» марказида ҳисоб очилганлиги тўғрисида ҳужжатлар бор. Маълум бўлишича, ҳисоб 2014 йилнинг 20 февраль куни Навка ва Песковнинг тўйигача очилган. Номаълум манбалар журналистларга чет элда ҳисоб рақам очилгани ҳақида билдирги юборган. Билдирги Россия солиқ идорасига тақдим этилганлиги номаълум.

Навканинг Швейцариядаги ҳисоби ҳали ҳам очиқлигини текшириш учун «Досье» унга беш евро жўнатган. Банкда журналистларга тўлов омадли ўтгани тасдиқланган.

Қонун эса Навкага, давлат хизматчисининг рафиқаси сифатида чет элда ҳисоб рақам бўлишини тақиқлайди. Навка эса чет элда ҳисоб рақами борлигини инкор этмоқда. Дмитрий Песков эса турмуш ўртоғининг ҳисоб рақами АҚШда яшаган вақтида очилганлигини, аммо ҳозирда улар ёпиқлигини айтиб ўтган.

Мазкур маълумот пайдо бўлганидан бир неча соат ўтгач, РФ Президенти Владимир Путин Бош прокуратура томонидан россиялик амалдорларнинг чет элда хорижий банкларда ҳисоблари ва жамғармалари бор-йўқлигини текширишга имкон берувчи қонунни имзолаганлиги маълум бўлди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?