10:46 / 11.02.2019
4 619

Канадада машиналар мотори умуман ўт олмайдиган жой аниқланди

Канадада машиналар мотори умуман ўт олмайдиган жой аниқланди
Канаданинг Альберта вилоятига қарашли Карстейрс шаҳри четида савдо маркази бор. Шунинг учун савдо маркази ёнидан автомобиллар тўхташ жойини ажратишган. Аммо 2019 йил 1 январдан бошлаб шу автомобиллар тўхташ жойига қўйилган автомобиллар ўт олмайдиган бўлиб қолди.

Битта, иккита, учта машина мотори ўт олмаса майлийди. Шу ерга нечта машина келиб тўхтаб, ҳайдовчи савдо марказига кириб кетса, чиққандан кейин моторга ўт қўйса, ўт олмайди. Шу сабабли кейинги пайтларда бу аномалиядан хабари борлар машинасини савдо маркази ёнига қўймайдиган бўлишган. Марказ эгалари эса ростакамига хавотирга тушиб қолишган. Ахир, мижозлар камайиб бормоқда!..

Улар куни кеча мутахассисларни, экстрасенсларни чақириб, аномалия сабабларини ўрганишга киришишди. Одамлар эса бу жой ҳақида турли тахминларни айтишмоқда. Биров атмосферадаги магнит майдони машина моторига салбий таъсир кўрсатаётганини айтса, бошқа кимдир шу ерда ёвуз арвоҳ бўлиши мумкинлигини гапириб ўтди. Яна бошқалар эса бу ҳолат ўзга сайёраликларнинг иши эканини барала айтмоқда. Хуллас, аслида аномалия пайдо бўлишига нима сабаб бўлганини мутахассислар яқин вақтлар ичида албатта аниқлашади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадада машиналар мотори умуман ўт олмайдиган жой аниқланди