
Бошқирдистонда юк машинаси ҳайдовчиси машинасининг орқа томонига урилган “Лада Ларгус” машинасини сезмай, уни судраганча 2 кмча йўл босиб ўтган.
Воқеа 13 февраль эрталаб Уфа — Оренбург трассасида юз берган. Таъкидланишича, енгил машина ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида тўхтаган Freightliner юк машинасининг орқа қисмига келиб урилиб, олд капоти билан унга илашиб қолган. Юк машинаси ҳайдовчиси эса зарбани сезмай, ҳаракатланишда давом этган.
Таъкидланишича, “Лада” салонида 7 киши бўлган. Улардан ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган, бироқ бир аёл тиббий ёрдам сўраган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар