09:01 / 20.02.2019
4 393

Россиялик хакерлар энг тезкор эканлиги аниқ бўлди

Россиялик хакерлар энг тезкор эканлиги аниқ бўлди
Рус тилида сўзлашувчи хакерлар Хитой, Шимолий Корея ва эронлик ҳамкасбларидан саккиз марта тезкор эканлиги аниқланди. Бу ҳақда NBC News'га таяниб, Дарё хабар бермоқда.

Мутахассислар машҳур ҳужумларни таҳлил қилди ва хакерлик гуруҳларини вақт бўйича тизимлаштирди. Бунда жиноятчилар бузиб очилган тизимларга кириши ва маълумотларни ўғирлашни бошлаши учун сарфланган вақт оралиғи инобатга олинди.

Тезкорлик бўйича рус тилида сўзлашувчи хакерларга яқинроқ натижани Шимолий кореялик хакерлар кўрсатган. Хитойлик хакерлар, ўз навбатида, етакчилардан икки карра секинроқ бўлиб чиқди.
Компания, шунингдек, 2018 йилда сиёсий сабабларга кўра фаолият юритувчи хакерлар фаоллиги ошганлигини таъкидлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Россиялик хакерлар энг тезкор эканлиги аниқ бўлди
[/banner_pushhouse