Марадона Кубада никоҳсиз туғилган уч фарзандини тан олишга тайёрлигини айтди

  • 09 март 2019, 10:21
  • 1 823
  • Дунё
  • Марадона Кубада никоҳсиз туғилган уч фарзандини тан олишга тайёрлигини айтди
    Аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадона Кубадаги уч фарзандининг отаси эканлигини тан олмоқчи. Бу ҳақда унинг адвокати Матиас Морла маълум қилди.

    “Унинг Кубада икки аёлдан уч фарзанди бор. Улар ҳозирча юридик тан олинмаган”, деб айтган Морла Trece телеканали эфирида.
    Марадона ДНК тестлари ёрдамида оталиги тасдиқланиши билан фарзандларини тан олишга тайёр.

    Адвокатнинг таъкидлашича, Диего ўз фарзандлари билан алоқани қўллаб-қувватлайди. Агар улар футболчининг фарзандлари эканлиги аниқланса, унда Марадонанинг тан олган фарзандлари сони 8 нафарга етади.

    Марадона Кубада 2000 йилдан 2005 йилгача маълум танаффуслар билан яшаган ва у ерда гиёҳвандликдан даволанган.
    Айни вақтда Марадона Мексиканинг “Дорадос” клубига мураббийлик қилмоқда.

    » » Марадона Кубада никоҳсиз туғилган уч фарзандини тан олишга тайёрлигини айтди