date

Европада никоҳсиз туғилаётган болалар сони кескин ошмоқда

Европада никоҳсиз туғилаётган болалар сони кескин ошмоқда

Eurostat маълумотларига кўра, European Unionда 2024 йил давомида туғилган болаларнинг 41 фоизи расмий никоҳдан ўтмаган оилалар ҳиссасига тўғри келган. Ҳатто иттифоқнинг еттита мамлакатида болаларнинг ярмидан кўпи никоҳсиз оилаларда дунёга келгани қайд этилди.

Энг юқори кўрсаткичлар Болгарияда — 62 фоиз, Францияда — 60 фоиз ва Португалияда — 59 фоизни ташкил этган. Энг паст натижалар эса Греция (10 фоиз), Венгрия (24 фоиз) ҳамда Хорватияда (26 фоиз) кузатилган. 2004–2024 йиллар давомида никоҳсиз туғилишлар 18 давлатда ошган бўлса, фақат 4 мамлакатда камайган.

Европа аҳолиси 451 миллионга етди

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, European Union аҳолиси 451 миллион нафарга етган. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 1 миллион кишига кўпроқдир. Энг катта аҳоли Германияда — 84 миллион нафар бўлиб, бу ЕИ аҳолисининг 19 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, Францияда 69 миллион, Италияда 59 миллион, Испанияда 49 миллион ва Польшада 36 миллион киши истиқомат қилади. Бу беш давлат ҳиссасига Европа аҳолисининг 66 фоизи тўғри келади.

Европа аҳолиси қариб бормоқда

Маълумотларга кўра, ЕИ аҳолисининг ўртача ёши 2005 йилдаги 39,6 ёшдан 2025 йилга келиб 44,9 ёшга етган. Энг юқори ўртача ёш Италияда — 49,1 ёш бўлса, энг паст кўрсаткич Ирландияда — 39,6 ёшни ташкил этган.

Мутахассислар бу ҳолат Европада демографик ўзгаришлар, никоҳлар сонининг камайиши ва аҳолининг қариб бориши билан боғлиқ эканини таъкидламоқда.

Никоҳ ва ажралишлар сони қандай?

2024 йилда European Union давлатларида қарийб 1,7 миллион никоҳ қайд этилган. Энг юқори никоҳ кўрсаткичлари Латвия, Руминия ва Австрияда кузатилган.

Ажралишлар сони эса тахминан 0,7 миллионтага етган. Энг юқори ажралиш кўрсаткичлари Латвия, Литва ҳамда Швецияда қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Европада никоҳсиз туғилаётган болалар сони кескин ошмоқда