
Москвадаги «Океания» савдо-кўнгилочар марказида аквариум дарз кетди. Бу ҳақда ҳодиса гувоҳлари ижтимоий тармоқларда маълум қилишди.
Москва фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилининг «РИА Новости»га маълум қилишича, аквариумда «сезилар-сезилмас ёриқ пайдо бўлган, сув ойна бўйлаб сизиб чиқмоқда».
«Океания»даги аквариум баландлиги 24 метр бўлган иккита шаффоф акрил цилиндрдан ташкил топган бўлиб, унга 1 млн литр денгиз суви сиғади.
Маълумот берилишича, у ичида экскурсион лифти бўлган дунёдаги энг баланд цилиндрсимон аквариум бўлиб, Американинг ICM компанияси томонидан қурилган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар