17:13 / 25.04.2019
4 325

Жонни Депп раққоса Полина Гленга уйланмоқда (фото)

Жонни Депп раққоса Полина Гленга уйланмоқда (фото)
"Кариб денгизи қароқчилари" фильми бош қаҳрамони, Голливуд актёри Жонни Депп Санкт-Петербурглик 21 ёшли Полина Глен билан учрашиб юргани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, Полина Глен аллақачон 55 ёшли актёрнинг уйига кўчиб ўтган ва яқинда уларнинг тўйи бўлиши кутилмоқда. Маълум бўлишича, Депп ва Глен бир йил аввал Лос-Анджелесдаги базм оқшомларининг бирида учрашиб қолишган. Аввалига қиз унинг кимлигини билмаган. Кейинчалик улар ўртасидаги муносабат жиддийлаша борган.



Актёр 2016 йил собиқ хотини, актриса Эмбер Хёрд билан ўрталаридаги низо сабаб ажрашади. Аммо ҳалигача суд орқали уларнинг муносабатлари давом этмоқда. Жонни Депп эса буларга эътибор бермай яна уйланиш фикрида...


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жонни Депп раққоса Полина Гленга уйланмоқда (фото)