Хитойда раққосанинг кийими шоу вақтида ёниб кетди

Хитойда раққосанинг кийими шоу вақтида ёниб кетди

Хитойда анъанавий рақс намойиши вақтида кутилмаган ҳодиса юз берди. Томоша пайтида раққосалардан бирининг кийими тўсатдан ёниб кетди.

Маълум бўлишича, раққоса олов билан боғлиқ саҳна кўринишини ижро этаётган бўлган. Рақс давомида кучли шамол эсиб, алангани унинг кийимига ўтказган. Вазиятни англаган раққоса дарҳол рақсни тўхтатиб, ёнаётган кийимини ечишга ҳаракат қилган.

Шундан сўнг саҳнадаги ходимлар унинг ёнига югуриб келиб, оловни ўчиришга ёрдам берган. Ҳодиса оқибатида раққоса енгил куйган, бироқ унинг ҳаётига хавф туғилмаган.

Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида муҳокамаларга сабаб бўлган. Кўпчилик бундай хавфли чиқишларда ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидлаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар