
Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн (Рама Х) ўзининг тансоқчисига уйланди, дея хабар беради РИА Новости.
Генерал Сутида Вачиралонгкорн энди малика! 66 ёшли қирол 3 марта уйланган ва унинг ҳозирда 7 нафар фарзанди бор.
2014 йил Вачиралонгкорн аэропортнинг собиқ стюардессаси Сутида Тиджайни қўриқлаш бўлимининг қўмондонига ўринбосар қилиб тайинлайди. 2016 йилнинг декабр ойидан эса генерал этиб сайлайди.
Қирол ва қиролича аввал учрашиб юришган, аммо бу ҳақда оммага расмий маълумот беришмаган. Никоҳ маросими қироллик оиласи ва сарой амалдорларининг гувоҳлиги остида ўтказилган.





Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар