09:15 / 05.05.2019
3 342

Гуайдо Мадурони ағдара олмаганини тан олди

Гуайдо Мадурони ағдара олмаганини тан олди
Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо мамлакат президенти Николас Мадурони ағдаришга уриниш венесуэлалик ҳарбийлар томонидан етарлича қўллаб-қувватланмагани сабабли муваффақиятсизликка учраганини тан олди. У бу ҳақда The Washington Post нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Гуайдонинг айтишича, у ҳарбийлар мухолифат томонига оммавий равишда ўта бошлашларига умид қилиб, Мадуро ваколатларини топширишини мўлжаллаган. Бироқ бу юз бермаган ва шу сабабли сиёсатчи ўзи ва тарафдорлари хатога йўл қўйишганини тан олган.

“Эҳтимол бунинг сабаби бизга кўмак, конституцияни ҳимоя қилиш учун кўпроқ аскарлар лозимлигида бўлса керак”, деб айтган Гуайдо.

Сиёсатчи АҚШнинг Венесуэлага ҳарбий интервенция бошлаш ҳақидаги таклифини кўриб чиқишга тайёрлигини айтган.
У АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон унга қўнғироқ қилиб, Вашингтоннинг ҳарбий аралашувини таклиф қилганда нима деб жавоб бериши ҳақидаги саволга “Раҳмат, ушбу вариант учун. Биз бу таклифни баҳолаб, ушбу инқирозни ҳал қилиш учун уни парламентда кўриб чиқамиз. Агар бунга зарурат бўлса, эҳтимол уни маъқуллаймиз” деб айтишини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гуайдо Мадурони ағдара олмаганини тан олди