3 300
Атамбоев: «Бизга парламент республикаси керак - бу хаёлида колхоз ва Қўқон хонлиги бўлган президентдан яхшироқ»
Қирғизистонга парламент республикаси керак - бу хаёлида колхоз ва Қўқон хонлиги бўлган президентдан кўра яхшироқ. Бу ҳақда Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев «Коррупцияга қарши ҳақиқий кураш учун» митинги давомида маълум қилди.
«Кейинги сафар биз бу тўданинг истеъфо беришини талаб қилиб чиқамиз. Биз Жээнбековнинг колхози ёки қўйлар эмасмиз!» - дея таъкидлаб ўтган А.Атамбоев.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Батукаев иши юзасидан Матраимовлар шов-шувидан эътиборни тортиш жараёни кетмоқда. «Айтишларича, мен пул олганман. Менинг ўзим ҳар доим пул берганман. Ҳаммани қамашмоқда - Атаханов, Салянова. Салянова бир неча йилдан бери менга қарши тиш қайраб юрибди, лекин мен у пул олмаганини биламан. Унинг оиласида эр пул топиб келган», - дейди собиқ президент.
Бундан олдин, мамлакат собиқ бош прокурори Аида Салянова «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевнинг қамоқдан ноқонуний бўшатилишига алоқадор кўрилиб, 3 июнь куни ҳибс қилинганди. У 3 июнь куни Ички ишлар вазирлигига сўроққа чақирилган. Сўроқдан сўнг терговчи уни гумонланувчи сифатида ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди