11:45 / 05.07.2019
2 409

Россияда мактабларда телефондан фойдаланишни тақиқлашмоқчи

Россияда мактабларда телефондан фойдаланишни тақиқлашмоқчи
Роспотребнадзор бир ой ичида ишчи гуруҳ тузади ва мактаблар ҳудудларида ўқувчиларнинг телефондан фойдаланишларини тақиқлаш бўйича таклиф тайёрлайди. Бу ҳақда идора раҳбари Анна Попова маълум қилди, деб хабар берди «Kun.uz» нашри.

Аввалроқ федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко ана шундай ташаббус билан чиққан ва экспертлардан янги ўқув йили бошлангунига қадар масаланинг барча жиҳатларини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилишларини сўраганди.

«Турли давлатларда этика меъёрлари мавжуд. Агарда бола дарсда телефон билан ўтирса у ўқийдими? Йўқ», — деганди у.

2017 йил августда таълим вазири Ольга Васильева шунга ўхшаш баёнот билан чиққанди. Унинг фикрича, дарсларда мобиль телефонлардан фойдаланиш ўқув жараёнига халал беради ва таълим муассасалари раҳбарлари смартфонлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга. Унинг ўзи эса, мактабларда смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаш керак деб ҳисоблашини айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда мактабларда телефондан фойдаланишни тақиқлашмоқчи