
Полиция ходимлари Нур-Султон кўчаларида яланғоч ҳолда юрган кишини қўлга олишди.
Sputnik нашрининг маълум қилишича, бу ҳодиса 22 июль куни “Богенбай Ботир” ва Женис шоҳ кўчаси кесишмасида содир бўлган.
39 ёшли эркак томонидан жамоат тартиби бузилгани маълум бўлди.
“Полиция ходимлари эркакни полиция бўлимига олиб келишди ва шошилинч тиббий ёрдам бригадаси чақиртирилди. Кўрикдан сўнг шифокорлар уни олиб кетишди”, - деб маълум қилишди полицияда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар