
Бугун, 8 август куни Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ОАВ учун баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, соат 16:00да у ва тарафдорлари «Форум» биносига, сўнгра «Оқ уй»га йўл олишади. Собиқ президент муддатсиз митинг бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Knews' нашрига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
«Одамларнинг ярми «Форум» биносига боришларини айтишди, қолган ярми эса Оқ уйга йўл олмоқчи. Бироқ, биз аввал «Форум»га борамиз, кейин, керак бўлса, Оқ уйга жўнаймиз», - деди Алмазбек Атамбоев 8 август куни ўз тарафдорлари билан учрашувда.
8 августга ўтар кечаси тарафдорлари унинг олдига келиб, Сооронбай Жээнбеков, ҳукумат ва парламент истеъфосини талаб қилган ҳолда муддатсиз митинг бошлашни таклиф этишган.
Атамбоев Қўй-Тошда жабрланганлар учун Сооронбай Жээнбеков айбдор эканини билдирди. Унинг фикрича, «Жээнбеков учун барча одамлар - хизматкор, унга Раим-миллион ҳамда қариндошлари, қудалари муҳимроқ».
Атамбоевнинг билдиришича, ҳокимиятга унинг Азиз Батукаев озод этилиши бўйича ҳам, бошқа масалалар бўйича ҳам кўрсатмалари керак эмас.
«Мен саволларга жавоб беришни бир неча бор таклиф қилдим. Аммо уларга кўрсатмалар керак эмас, улар Атамбоевнинг овозини ўчиришмоқчи», - деди собиқ президент.
Унинг сўзларига кўра, тарафдорларида қурол бўлмаган, ўзи эса бир неча бор ўқ узган, аммо «одамларга тегмасликка ҳаракат қилган».
«Мен бир неча ойдан бери: нимадир бўлса ўқ узаман, деб айтаяпман. Бу ерда фақат менда қурол бор. Учинчи қаватда ўтиргандим. Оддий одамларда ҳатто рогатка (чўзма) йўқ эди. Телевидение одамларда қурол бўлганини айтиб, ёлғон маълумот тарқатмоқда», - деди Атамбоев.
Собиқ президент махсус топшириқлик ҳарбийларга ёрдам беришга тайёрлигини айтиб, тарафдорларидан уларни бугун ҳуқуқ-тартибот идораларига топширишни сўради.
Хабарда қайд этилишича, Атамбоев Владимир Путин билан алоқага чиқмаганини айтган.
Бундан олдин, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков хавфсизлик кенгашида Атамбоев қуролли қаршилик кўрсатиб, конституция ва қонунларни қўпол равишда бузганини билдирганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг