
Фото: Getty Images/StockFood
12 йил давомида фақат фастфуд истеъмол қилган британиялик йигит организмида витамин ва минерал моддалар етишмаслиги туфайли эшитиш ва кўриш қобилиятини йўқотди. Бу ҳақда Independent'га таяниб Kun.uz нашри хабар қилмоқда.
Ҳозирда 19 ёшга тўлган, Бристоль шаҳрида яшайдиган йигитнинг онаси у етти ёшида фастфудга ружу қўйганини айтди. Аёлнинг сўзларига кўра, ўғли ўшандан буён фақат қовурилган картошка, чипс, сосиска, ветчина ва оқ нон ейди. Онасининг унга бошқа таомларни таклиф қилиши зое кетган.
Натижада йигитча 14 ёшида эшитиш қобилиятини йўқота бошлаган, кейинчалик эса кўриш қобилиятини ҳам йўқотди.
Фастфуд ИстеъмолиБританиялик ЙигитЭшитиш ҚобилиятиВитамин ЕтишмаслигиКўриш ҚобилиятиБристоль шаҳри Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар