07:46 / 12.09.2019
5 484

Боланинг тамаки чекиши ҳамманинг ғазабини келтирди, аммо якунда мулзам бўлиб қолишди (фото)

Боланинг тамаки чекиши ҳамманинг ғазабини келтирди, аммо якунда мулзам бўлиб қолишди (фото)
Фото: «Twitter»
Туркиянинг «Бурсаспор» ва «Фенербахче» футбол клублари хайрия ўйинидан олинган видеолавҳа интернет фойдаланувчилари ўртасида кенг муҳокама мавзусига айланди.
Ҳаммани дарғазаб қилган ҳолат кутилмаганда бир юз-у саксон даражага ўзгариб кетди.

Видеороликда кўринишидан 10 ёшлар атрофидаги бола трибунада ўтирганича бамайлихотир тамаки тутатиб ўтирибди. Худди катта одам дейсиз. Айнан шу ҳолат одамларнинг жаҳлини чиқарди: Кимнинг боласи? Ота-онасининг кўзи қаёқда?..
«Тарбиясиз бола»нинг шахсини тезда аниқлай олишди. Билишди-ю тилларини тишлаб қолишди. «Болакай» — 36 ёшда экан! Футболга ҳам ўғли билан келган.

Фото © Twitter/objektifdegilim
Албатта, бу билан у жавобгарликдан қочиб қутула олмайди, чунки Туркияда жамоат жойларида, жумладан, стадионларда ҳам тамаки чекиш тақиқланган.
Вазиятни билиб, хотиржам тортган интернет фойдаланувчилари сирли болага Бенжамин Баттон* деб ном қўйиб олишди.

* Бенжамин Баттон — шу номли асарнинг ғайритабиий равишда кекса бўлиб туғилиб, йиллар ўтгани сайин ёшариб борувчи қаҳрамони.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Боланинг тамаки чекиши ҳамманинг ғазабини келтирди, аммо якунда мулзам бўлиб қолишди (фото)