
Америкалик актёр Вин Дизел ўзининг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида машҳур "Форсаж" фильмининг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларининг қачон эфирга узатилиши ҳақида айтиб ўтди. Автоулов пойгали фильмларга қизуқувчиларнинг сони 2021 йилгача кўпайиши кўзда тутилмоқда.
Айни пайтда "Форсаж" фильмининг саккизинчи қисмини суратга олиш тайёргарликлари кетмоқда. Улар АҚШ, Россия, Исландия ва Кубада суратга олинади. Режиссёр Ф.Гари Грей Исландиянинг курортида жойлашган Акранас шаҳрида тасвирга олинадиган портлашли саҳнани мамлакат тарихида биринчи бор жангарилар уюштиришини айтиб ўтди. Бундан ташқари, "Форсаж 8" Озодлик оролида суратга олинган илк Голливуд фильмидир.

Ушбу фильмдаги бош роллардан бирини ижро этган актёр Вин Дизел ўзининг Инстаграмдаги шахсий саҳифасида "Форсаж 9" 2019 йил 19 апрелда дунё бўйлаб эфирга узатилишини ва "Форсаж 10" эса 2021 йил 2 апрелда эълон қилинишини таъкидлаб ўтди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар