14:25 / 31.10.2019
15 697

Сиз севган дунёга машҳур KFC тармоғи қандай пайдо бўлган?

Сиз севган дунёга машҳур KFC тармоғи қандай пайдо бўлган?
Дунёга машҳур бўлган fast food тармоқларидан бири бу шубҳасиз, KFCдир. Хуш KFC fast food тармоғи қандай пайдо бўлган? KFC сўзининг маъноси "Kentucky Fried Chicken", яъни "Кентуку Қовурилган Жўжалари" деган маънони билдиради ва бу сўз юқоридаги бирикманинг қисқартма вариантидир.

Кентуку АҚШнинг штатларидан бири ҳисобланади. KFC fast food ресторанлари тармоғининг бош офиси Кентуку штатининг энг кўркам шаҳарларидан бири бўлмиш Луисвилда жойлашган. Унинг асосчиси полковник Харланд Сандерс бўлиб, у 1929-1930 йилларда дунё бўйлаб давом этган Улкан Иқтисодий Инқилоб даврида ушбу ресторанлар тармоғини йўлга қўйган.

KFC ресторанлар тармоғи дунё бўйича McDonald's ресторанлар тармоғидан кейин ўзининг филиалларининг кўплиги жиҳатидан иккинчи ўринда туради. 2018 йилги маълумотларга қараганда, KFC ресторанлар тармоғининг дунё бўйлаб 136 мамлакатда 22621 та тармоғи мавжуд экан. KFC брендида Харланд Сандерснинг расми тушиурилган ва бугунги кунда ушбу брендни танимайдиган одам деярли орамизда йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сиз севган дунёга машҳур KFC тармоғи қандай пайдо бўлган?