08:01 / 12.11.2019
5 149

Дунёдаги энг баланд бўйли эркакни кўрганмисиз?

Дунёдаги энг баланд бўйли эркакни кўрганмисиз?
Тадқиқотчиларнинг айтишича, дунёдаги энг баланд бўйли эркак Туркияда истиқомат қилади. Унинг исми Султон Кўсен.

У 1982 йил 10 декабрда Туркияда таваллуд топган. "Жаҳон Гиннес рекордлари" китобига кирган энг узун бўйли эркак, яъни 2.51см. Унинг ўсиши гипофиз безига таъсир қилувчи ўсма туфайли юзага келган акромегалия ҳолатидан келиб чиққан. У юриш учун қўлтиқтаёқдан фойдаланади.

Кўсен баландлиги туфайли ўқишни ҳам тугата олмаган. Шу сабабли у ферма соҳасида иш юритди. Баланд бўйли бўлишнинг ҳам ўзига яраша афзалликлари ҳамда ноқулайликлари мавжуд. Масалан, у бошқаларга нисбатан узоқни яхши кўра олади. Қолаверса, у оила аъзоларига чироқ лампаларини алмаштиришда ва пардаларни осишда кўмаклашади.

Ноқулай томони шундаки, кўпинча у ўзига мос кийим топишда жуда кўп қийинчиликларга дуч келади, шунингдек баъзи русумдаги машиналарга сиғмай ҳам қолади.
2013 йил октябр ойида Кўсен суриялик Мерве Дибога уйланади. Мерве Кўсендан ўн ёш кичик.

Бир куни Кўсен ижтимоий тармоқларга интервью берганида хотини билан боғлиқ муаммосини таъкидлаб ўтган. Яъни бу алоқа - аёли араб тилида гапирса, Кўсен турк тилида сўзлашади.

2014 йил 13 ноябр куни Лондонда бўлиб ўтган тадбирда биринчи марта дунёдаги энг паст бўйли инсон, яъни Чандра Баҳадур Данги билан учрашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг баланд бўйли эркакни кўрганмисиз?