23:06 / 13.11.2019
3 812

8 ёшли мексикалик қиз қуёш сув иситгичини ихтиро қилгани учун Ядро илми мукофотига сазовор бўлди

8 ёшли мексикалик қиз қуёш сув иситгичини ихтиро қилгани учун Ядро илми мукофотига сазовор бўлди
Хочитл Гуадалупе Kруз, 8 ёшли мексикалик қиз, сувни иситадиган қуёш энергияли қурилма яратди ва УНАМнинг Ядро фанлари институти мукофотига сазовор бўлди, дея хабар бермоқда Healthy Food House.

Бу ушбу соҳадаги болага берилган илк мукофот бўлди. Ушбу қуёш сув иситгичи бутунлай ташландиқ нарсалардан, 15 метрли қора шлангдан, қора рангда бўялган 10 та ПEТ идишлардан, пластмасса сим, ёғоч таглик, қора нейлон ва қайта ишланган шишадан ясалган. Иссиқхона эффектини олиш учун у синган совутгичнинг ойнали эшикларидан фойдаланган. Иситгич 10 литр сувни 3500C дан 4500C гача қиздириш имкониятига эга.

Ёрқин қиз илмий лойиҳаларда ва танловларда иштирок этишни яхши кўради ва технология ҳақидаги билимларини аввал уйда, кейин ўз жамиятида ва тез орада бутун дунёда ўзгаришларни келтириб чиқариш учун ишлатди. Унинг оиласи асбобни уйининг томига ўрнатган ва бу унинг уйини иссиқ сув билан таъминлаш учун хизмат қилади. Ушбу экологик тоза қуёш энергиясида ишлайдиган иситгич дунё бўйлаб сувни иситиш учун ёғочга қарам бўлган миллионлаб одамларга ёрдам бериши мумкин.

Кичик даҳонинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа қишлоқлардаги кам таъминланган одамларга ўтин учун дарахтларни кесишга бўлган эҳтиёжни камайтириш орқали иқлим ўзгаришини секинлаштиришга қаратилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 8 ёшли мексикалик қиз қуёш сув иситгичини ихтиро қилгани учун Ядро илми мукофотига сазовор бўлди