«Ўргимчак-одам» Ален Робер Париждаги 152 метрлик бинони забт эта олмади

  • 13 ноябрь 2019, 21:32
  • 728
  • Дунё
  • «Ўргимчак-одам» Ален Робер Париждаги 152 метрлик бинони забт эта олмади
    Франциялик алпинист, «ўргимчак-одам» лақаби билан маълум бўлган Ален Робер Парижнинг Дефанс туманидаги 152 метрлик “Ариан” биносининг энг юқори нуқтасига кўтарила олмади. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар берди.

    Августда 57 ёшини қаршилаган экстремал 13 ноябрь соат 11 атрофида бинога кўтарилишни бошлаган ва бинонинг энг юқорисига деярли чиқа олган. Бироқ экстремал бинонинг томига чиқишни уддалай олмай, юқори қаватдаги хоналардан бирининг ойнаси орқали бино ичига кирган. Унинг ортидан полициячилар кузатиб туришган. Робер лифтда биринчи қаватга тушгач, полициячилар томонидан ушланиб, комиссариатга олиб кетилган.

    Бу Робернинг жорий йилда Дефансдаги офис биноларига иккинчи кўтарилишидир. 25 март куни у Engie энергетик компаниясининг 145 метрлик биносига 45 дақиқа ичида кўтарила олганди.

    Гиннесс рекордлар китобига киритилган французнинг ҳисобида бундай кўтарилишлардан юзга яқин бор. У ўз вақтида АҚШдаги Эмпайр-стейт-билдинг, Париждаги Эйфель минораси, Москва давлат университетининг бош биноси, Куала-Лумпурдаги Петронас миноралари, Барселонадаги Агбар биносини забт эта олган.

    “Ўргимчак-одам” Дефанс туманида шунингдек Total ва Areva компаниялари биноларига кўтарилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Ўргимчак-одам» Ален Робер Париждаги 152 метрлик бинони забт эта олмади