00:30 / 16.11.2019
15 688

Сингапур ҳақида қизиқарли маълумотлар

Сингапур ҳақида қизиқарли маълумотлар
Сингапурнинг иқтисодий ўсиши энг қизиқарли факт ҳисобланиб, у аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми 100000 долларга яқин ва дунёда 5-ўринда туради. Бу ўз-ўзидан ақл бовар қилмайдиган маълумот ҳисобланади, чунки бу мамлакат 1965-йилгача мавжуд бўлмаган.

Бундан ташқари Сингапур яхши ҳақ тўлайдиган давлат ҳисобланиб аҳолининг йиллик даромади 1,7 миллион доллардан ошади ва бу кўрсаткич бўйича дунёда Швейцария ва АҚШдан кейин 3-ўринда туради. Шунингдек ушбу давлат коррупциясиз зона сифатида ҳам машҳур.

Сингапур нисбатан тинч давлат ҳисобланади, чунки Британия ҳукумати таъкидлаганидек, бу ерда жиноятлар деярли содир этилмайди ва зўравонликлар ҳам кам учрайди.

Деразаларни очиқ ҳолда ухлаш, эшикни очиқ қолдириш одатий ҳолдир. Ҳеч нарсадан қўрқмасдан исталган вақтда Сингапурни айланиш мумкин.
Бунинг далили сифатида БМТнинг Жиноят ва Гиёҳванд моддалар бўйича Бошқармаси 2017 йилда Япония билан биргаликда дунёда жиноятчилик даражаси энг паст бўлган мамлакат сифатида Сингапурни рўйхатга олди.

Яна бир қизиқ нарса шуки, Сингапурда сақич чайнаш 1992-йилдан бери тақиқланган.
Аммо сақич чайнаш жиноят эмас, балки уни импорт қилиш жиноятдир. Чет элдан сақич олиб келишингиз сизни сақич контрабандасига айлантириши мумкин. Бу учун жарималар жуда катта бўлиб, 100000 АҚШ долларигача жарима ва 2 йиллик қамоқ жазоси билан жазоланади.

Бундан ташқари тупуриш каби жирканч хатти-ҳаракатлар, шунингдек бошқа жойларда одатий ҳол бўлган хатти-ҳаракатлар, масалан жамоат олдида ёмон мусиқа чалиш ёки одобсизларча қўшиқлар куйлаш тақиқланади.

Жуда кулгили, аммо ажойиб Сингапур ҳақиқати: ҳожатхонани ювмаслик ҳам қонунбузарликдир.
Жамоат жойларида ва уй шароитида яланғоч ҳолда юриш ноқонуний ҳисобланади ва 2000 АҚШ доллари ёки уч ойгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сингапур ҳақида қизиқарли маълумотлар