Ушбу фотосуратда тасвирланган илонлар қандайдир сабаб туфайли жангга киришди, дея хабар бермоқда Quora. Булар кобра ва питон илонлари эди. Кобралар баъзи ҳолларда илонларнинг бошқа турларини овлашга ихтисослашган, уларнинг орасида эса питонлар ҳам мавжуд.
Афсуски, ушбу Кобра учун, орқага қайтишга йўл йўқ эди. Чунки унинг рақиби питон ҳам анча кучли эди ва ҳеч ҳам бўш келмасди. Питон аста-секин кобрани бўғиб, ўз ҳужумчисини сиқувга ола бошлади. Кобра Питон ўралиб олган бош қисмини унинг чангалидан ола олмай қолди. Худди шу пайт у питоннинг бўйнига ҳалокатли дозани юборишга муваффақ бўлди. Ўлимга маҳкум этилган питон ҳам уни бўғишдан тўхтамади. Шундай қилиб урушаётган илонлар бир-бирларини ўлдирдилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар