07:01 / 22.11.2019
4 088

Хитойда дунёнинг энг катта аэропорти очилди...

Хитойда дунёнинг энг катта аэропорти очилди...
Дунё бўйлаб саёҳат қилиш учун албатта, барчамиз аэропортлар хизматидан фойдаланамиз. Бутун жаҳонда сон-саноқсиз аэропортлар қурилган бўлиб, улардан бир қанчаси юқори даражадаги машҳурликка эришган. 2019 йилда энг катта аэропорт деб топилган манзил бу Беижинг Дахинг Халқаро аэропорти бўлди. Ушбу янги очилган аэропорт Хитой пойтахти Пекиндан 40 км жанубда жойлашган.

Тантанали очилиш маросими эса Хитойнинг 70 йиллигини нишонлашдан бир ҳафта олдин амалга оширилади. Ҳозирда уни синов тариқасида бир неча ҳафта фойдаланишга топширишди. Бу аэропорт қарийб беш йиллик муддатдан сўнг битказилган бўлиб, 63 миллиард долларлик ушбу объект 18 квадрат миль майдонда жойлашган.

Бу жиҳатлари билан у дунёдаги энг катта аэропортга айланди. Биз юқорида қайд этган машҳур аэропорт лойиҳасининг муаллифи 2016 йил вафот этган архитектор аёл Заҳа Ҳадид ҳисобланади. Марҳума Заҳа Ҳадид Притскер мукофотини ҳам қўлга киритган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда дунёнинг энг катта аэропорти очилди...