12:13 / 27.11.2019
5 621

Таиландда расм чиза оладиган фил ҳақида эшитганмисиз?

Таиландда расм чиза оладиган фил ҳақида эшитганмисиз?
Биз биламизки, филлар дунёдаги энг ажойиб мавжудотларидан биридир. Қолаверса, улар ақлли жониворлар. Таиландга ташриф буюрган кўплаб сайёҳлар расм чиза оладиган филни учратиб, ҳайратда қолишмоқда.

Маълумотларга қараганда, филлар чизган ажойиб суръатларни сайёҳлар ва санъат шинавандалари сотиб олишяпти.

"Маesa" фил лагери 1976 йилдан бери ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Бу лагер "рассом фил" тушунчасини илгари суради.
Ҳозирда лагерда 78 та фил боқилади ва уларнинг барчаси расм чизишга ўргатилган.

Филларнинг ўзига хос бўлган заковати туфайли улар расм чизишни тез ўрганиб олишган. Лагер асосчисининг таъкидлашича, улар Пачйдерм Пикассо бўлишга интилмайдилар. Аммо қўлдан келганча чизишга ҳаракат қилишади. Уларнинг камчиликларидан бири бу - расмни бўяшга қодир эмаслиги.

Илгари лагерда боқиладиган ёш филлар расм чизишни ўрганмаса, уларни уриб, оч қолдиришга ҳам боришган. Сўнг филлар расм чизишга мажбур бўлишган экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда расм чиза оладиган фил ҳақида эшитганмисиз?