06:00 / 29.11.2019
3 066

«Ливиядаги беқарорликка Россия сабабчи»

«Ливиядаги беқарорликка Россия сабабчи»
АҚШ давлат департаменти маълумотига кўра, россиялик ҳарбийлар ва ёлланма жангчилар Ливиядаги вазиятни беқарорлаштиряпти. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Қўшма Штатлар Ливия халқининг хавфсиз ва фаровон келажакка эришиши тарафдоридир. Бунинг амалга ошиши ва зўравонликлар авж олишини тўхтатиш учун ташқи кучлар реал мажбуриятларни зиммасига олиши керак. Хусусан, Россиянинг ҳарбий аралашуви Ливиядаги тинчлик, ҳавфсизлик ва барқарорликка таҳдид соляпти”, – деди АҚШ давлат котибининг Яқин Шарқ бўйича ёрдамчиси Дэвид Шенкер Вашингтондаги брифингда.

Унинг сўзларига кўра, Ливияда “сезиларли миқдорда” Россия қўшинлари ва Вагнер хусусий ҳарбий компаниясининг ёлланма жангчилари бор. Улар “вазиятни ҳаддан ташқари беқарорлаштираётган” генерал Халифа Ҳафтарга ёрдам бермоқда.

Шунингдек, Дэвид Шенкер АҚШнинг ҳамкорларини Вагнер хусусий ҳарбий компаниясига санкция жорий этишга чақирди.
Бу билан улар россиялик ёлланма жангчиларнинг учинчи мамлакатларда бўлишидан хавотирда эканликларини кўрсатган бўлишади”, – деди у.

Маълумки, генерал Ҳафтар апрель ойидан бери пойтахт Триполини эгаллашга ҳаракат қилмоқда. БМТ маълумотига кўра, ўтган вақт давомида тўқнашувларда мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди. Ҳафтарни Миср, БАА ва Россия қўллаб-қувватлаяпти.

Ноябрь ойининг бошида The New York Times нашри Ливияга Россиядан икки юзга яқин ёлланма жангчи келгани ҳақида хабар бериб, буни Кремлнинг Яқин Шарқ ва Африкада ўз таъсирини тиклашга уриниши сифатида баҳолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Ливиядаги беқарорликка Россия сабабчи»