13:43 / 04.12.2019
2 059

«Brexit фанати» экан

«Brexit фанати» экан
Фото: «EADaily»
АҚШ президенти Дональд Трамп Британиядаги сайловларни «чигаллаштириш» нияти йўқлигини, бироқ Brexit ҳамда бош вазир Борис Жонсон тарафида эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, британ мухолифати Трампни сиёсий жараён — мамлакатда 12 декабрда ўтказиладиган умуммиллий сайловларга таъсир ўтказишга уринишда айблади.

«Вазиятни мураккаблаштиришни хоҳламайман. Кўп инсонлар учун кўп сайловларни ютганман. Бу сайловларга аралашмайман. Brexitнинг ашаддий тарафдориман, бунга чорлаганман ҳам. Мен бир четда кузатаман, холос, бироқ Борис жуда лаёқатли, ўйлашимча, у буни уддалайди», — деди Трамп НАТО мамлакатлари етакчилари саммити олдидан Лондонда қилган чиқишида.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Brexit фанати» экан